Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ТАДБИРКОРГА ИМТИЁЗ


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида барча давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектлари иштирокида 2015 йили 20 август куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, 1.jpgтадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисни Қорақалпоғистон Респубикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибаев очди ва раислик этиб борди.

Мажлисда сўзга чиққанлар қуйидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Жумладан, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш,1.jpg тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштиришганлиги қайд этилди.

Шунингдек, мажлис давомида иштирокчилар қонунда назарда тутилган масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ва ўтган йиллар давомида ушбу соҳада йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий нуқтаи-назардан баҳоланиб зарур бўлган масалалар юзасидан фикир алмашилди.

Мажлис давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.