Янгиликлар
ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ
Ўзбекистон Республикаси давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида талабалар билан диний-экстремизм, ақидапарастлик, миссионерликга қарши курашиш ва тотувликни мустаҳкамлаш бўйича «Огоҳлик давр талаби» мавзусида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга интернет тармоқлари орқали узатилаётган ҳар хил маънавий хавфларнинг жабркашлари ёшлар бўлаётганлиги, ҳар хил ижтимоий тармоқлар орқали ёвузликни, ахлоқсизликни, диний экстремизмни тарғибот қилувчи, миллий маънавиятимизга ва давлатимиз осойишталигига хавф туғдурувчи материалларни тарқатаётганлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни, диний экстремизм, терроризм, миссионерлик шунингдек, интернет тармоқлари орқали узатилаётган ҳар хил бузғунчи ғояларга қарши кураш тўғрисида иштирокчиларга тушунтириш берилди. Шунингдек, тадбирда “Фитна” ва “Ойдинда ой қидирган ожизалар” номли бадиий фильмлар намойиш этилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, шу мазмундаги учрашувлар қолган барча олий таълим муассасаларида ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўтказилади.