Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Мафкуравий таҳдидларга қарши кураш


Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида, Тошкент педиатрия медицина институти ва Тошкент Аграр университети Нукус филиалида “Интернет тармоқлари орқали юз бераётган турли маънавий хавфларнинг олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш”мавзусида тадбирлар ташкил этилди. 1.jpg

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали, Тошкент Аграр университети Нукус филиали, Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад Аль-Беруний ўрта махсус Ислом билим юрти, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгаши ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари, жами 2000 га яқин талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувлар давомида иштирокчиларга интернет тармоқлари орқали узатилаётган ҳар хил маънавий хавфларнинг жабиркашлари ёшлар бўлаётганлиги, ҳар хил ижтимоий тармоқлар орқали ёвузликни, адобсизликни, диний экстремизмни тарғибот қилувчи, миллий маънавиятимизга ва давлатимиз осойишталигига хавф туғдурувчи материалларни тарқатаётганлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Т.Қалиллаев ва етакчи маслаҳатчиси У.Жақсымуратовлар, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни, диний экстремизм, терроризм, миссионерлик шунингдек, 1.jpgинтернет тармоқлари орқали узатилаётган ҳар хил бузғунчи ғояларга қарши кураш тўғрисида иштирокчиларга кенг турда тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбирда “ФИТНА” ва “ОЙДИНДА ОЙ ҚИДИРГАН ОЖИЗАЛАР” номли бадиий фильмлар намойиш этилди.

Учрашувлар давомида маърузалар юзасидан баҳс-мунозара, таклиф ва тавсиялар бўйича чиқишлар қилинди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, шу мазмундаги учрашувлар қолган барча олий таълим муассасаларида ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўтказилади.