Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш

Мустақиллик йилларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, бу соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш йўналишида муайян ишлар амалга оширилди. Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусидаги анжуманда маъмурий амалиётни қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва бу борадаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама этилди.

22
Ёшлар баркамоллиги йўлида

Қораўзак тумани 26-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва Қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича учрашув ўтказилди.

22
Марказий сайлов комиссиясида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларни ёритиш бўйича республика матбуот марказини ташкил этишга оид масала кўриб чиқилди.

18
Фуқаролик жамияти ривожи йўлида

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Нукус шаҳрида “Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки: амалдаги ҳолат ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

16
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 6 сентябрдан 12 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади

«Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 11 августдаги 85-мҳ-сонли қарори.

12
Иқтисодий юксалишнинг зарур омиллари

Мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти қарийб беш карра ўсди. Аҳоли даромадлари 8,7 баробар кўпайиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси, фаровонлиги ошиб бормоқда.

09
Тадбиркорликка кенг йўл

Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида яратилган 31 мингга яқин иш ўрнининг 89,5 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилди.

02
БАЙРАМ ТАДБИРИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам мамлакатимиз мустақилликнинг 23 йиллик қутлуғ санасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

29
Самарали ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 августдаги топшириғини, шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этишни янада кучайтириш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида “Ахборот хизматларининг ОАВ ва жамоатчилик билан ўзаро самарали ҳамкорлик масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

29
ИСТИҚЛОЛ МУБОРАК, ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Одатда ҳар бир инсон озод ва обод Ватанда мустақил яшашга, эркин фикрлашга ва ўз мақсадларини мустақил амалга оширишга интилади. 23 йил муқаддам “Мустақиллик” деб аталмиш ижтимоий адолат сари интилиш тантанаси юртимизда қарор топганлигидан бугун кўнглимиз шодланади.