Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Самарали ҳамкорлик истиқболлари


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 августдаги топшириғини, шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этишни янада кучайтириш мақсадида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида “Ахборот хизматларининг ОАВ ва жамоатчилик билан ўзаро самарали ҳамкорлик масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

DSC02083.JPGСеминар-тренинг давомида иштирокчиларга “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги жараёнларининг ҳуқуқий тартибга солиниши – фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омили”, “Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” “Электрон ҳукумати”ни тадбиқ этиш ва интерактив давлат хизматлари порталини ривожлантириш”, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида сифат ўзгаришлар: аҳамиятли масалалар ва имкониятлар”, “Сайлов компаниялари даврида жамоатчилик билан алоқаларнинг асосий томонлари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизмати ходимининг имиджини шакллантириш. Расмий суҳбат этикаси” мавзуларида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими етакчи маслаҳатчиси У.Жақсымуратов “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги жараёнларининг ҳуқуқий тартибга солиниши – фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омили” тўғрисида иштирокчиларга кенг турда тушинтириб ўтди.

Семинар-тренинг давомида маърузалар юзасидан баҳс-мунозара, таклиф ва тавсиялар бўйича чиқишлар қилинди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.