Янгиликлар
ИСТИҚЛОЛ МУБОРАК, ЎЗБЕКИСТОНИМ!
Одатда ҳар бир инсон озод ва обод Ватанда мустақил яшашга, эркин фикрлашга ва ўз мақсадларини мустақил амалга оширишга интилади. 23 йил муқаддам “Мустақиллик” деб аталмиш ижтимоий адолат сари интилиш тантанаси юртимизда қарор топганлигидан бугун кўнглимиз шодланади.
Ортимизга назар ташлар эканмиз, тарихан шу қисқа вақт ичида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилганлигига гувоҳ бўламиз.
Мазмунан беқиёс ушбу йилларда ҳаётимизда рўй берган оламшумул ўзгаришларни кўз олдимизга келтирганимизда, киши кўнгли беихтиёр равшан тортади. Бу муваффақиятларга бағрикенг, меҳнаткаш халқимизнинг юксак ақл-заковати, жасорати, фидойилиги натижасида эришилди, десак муболаға бўлмайди.
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни истиқлолимизнинг қутлуғ тўйи билан муборакбод этади. Барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва омад, хонадонларингизга файзу-барака тилаймиз.
Истиқлолимиз абадий, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!