Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ёшлар баркамоллиги йўлида


DSC02083.JPGҚораўзак тумани 26-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва Қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ФҲДЁ бўлими, туман ҳокимлиги қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

DSC02083.JPGУнда ёшлар шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, дунёвий, илмий ва аҳлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғояларга қарши мустаҳкам мавкуравий тафаккурни шакллантириш, вояга етмаганлар ўртасида ичкиликбозлик, тамаки маҳсулотлари ёки гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган масалалар бўйича тушунчалар берилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.