Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқаролик жамияти ривожи йўлида


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Нукус шаҳрида “Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки: амалдаги ҳолат ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

DSC02083.JPG

Давра суҳбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбати давомида иштирокчиларга “Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг асосий йўналишлари ва уларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг даражаси”, “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш механизмлари ва асосий шакллари: миллий қонунчилик ва унинг такомиллаштирилиши”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ҳукумат шериклигининг институционал асослари: чет эл тажрибасига қисқача шарҳ”, “Хотин-қизлар қўмитасининг нодавлат нотижорат ташкилотларни амалга ошириш, гуманитар масалалар, болалар ва аёллар ҳамда уларнинг оилаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жалб этишдаги тажрибаси”, “Давлат дастурларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки тажрибаси”, “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг асосий натижаларига шарҳ”лари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. DSC02083.JPG

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими етакчи маслаҳатчиси У.Жақсымуратов “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш механизмлари ва асосий шакллари: миллий қонунчилик ва унинг такомиллаштирилиши” мавзусидаги маърузасини иштирокчиларга кенг турда тушунтириб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбатининг амалий қисмида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтидан келган тренерлар томонидан иштирокчиларга “Грант лойиҳаси – ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда иштирок этишининг бир шакли сифатида” ва “Грант лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги мониторинги натижаларига назар: лойиҳанинг асосий мувафаққиятлари ва уни амалга оширишдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан йўл қўйиладиган камчиликлар” тўғрисида мини-тренинг ўтказилди.

Давра суҳбати давомида маърузалар юзасидан баҳс-мунозара, таклиф ва тавсиялар бўйича чиқишлар қилинди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.