Yangiliklar
Нукус шаҳри ТАТУ Нукус филиалида “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳуқуқий таъминлаш ишларини яхшилаш, бунда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 апрелдаги 01-02/16-17-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида вазирлик тизимида ишлаган нуронийлар ва фахрийлар, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари билан учрашув ташкил этилди.
Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йилнинг 1-чорак якунларига бағишланган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.