Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

САЙЁР ҚАБУЛ


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 21 январдаги бўйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруққа мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари ва вазирлик раҳбарияти томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланди.

Ушбу жадвалга асосан, Шуманой тумани ҳокимлигида вазир ўринбосари А.Атажанов, Нукус шаҳар ҳокимлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Ж.Садыков, Тўрткўл тумани ҳокимлигида вазир в.в.б. Ж.Садыков жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилди.

Қабул жараёнидаги ёзма ва оғзаки мурожаатлар тегишли тартибда ижрога қаратилди.

Бундай сайёр қабуллар давом этмоқда.