Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ЁШЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИ


1.jpgҚорақалпоқ Давлат университети қошидаги 2-сонли Академик лицейда жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация килиш, ислоҳотларни изчил амалга ошириш шароитида қонун ҳужжатларининг ижроси ва мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида «Ёшлар ва Қонун» мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, лицейнинг ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

1.jpgТадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан сўнги қабул қилинган Қонунлар, Конституцияга киритилган ўзгаришлар ва бўлиб ўтган Президентлик сайловининг аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олишга, дунёвий, илмий ва аҳлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғояларга қарши мустаҳкам мавкуравий тафаккурни шакллантиришга қаратилган бир қатор тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир савол-жавоб шаклида давом этиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоблар олишди.