Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ФАХРИЙЛАР ФАХРИМИЗ


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида вазирлик тизимида ишлаган нуронийлар ва фахрийлар, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда истиқлолнинг илк йилларидан давлатимиз томонидан кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини янада юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, жорий йилнинг Кексаларни эъзозлаш йили деб номлангани ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган ана шундай эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлганлиги таъкидланди.

1.jpgПрезидентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Бугун турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизда ота-оналаримиз, мўътабар қарияларимизнинг унутилмас ва улкан хизмати борлигини, биз улар олдида умрбод қарздор эканимизни унутмаслигимиз, қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз, деб билишимиз лозим”,-деган сўзлари барчамизнинг кўнглимиздаги гап эканлиги таъкидланди.

Адлия вазирлиги тизимида ишлаган, бугунги нуроний отахону- онахонларимиз ўзларига кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликдан, эл-юрт ардоғида эканлигидан мамнун эканлигини, бу халқимизга хос эзгу фазилатлар, давлатимизнинг кекса авлод вакилларига бўлган улкан ғамхўрлигининг ёрқин ифодаси эканлигини билдирдилар.