Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

АМАЛИЙ СЕМИНАР


Нукус шаҳри ТАТУ Нукус филиалида “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳуқуқий таъминлаш ишларини яхшилаш, бунда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

1.jpg

Семинарда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикасининг барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат идоралари ҳамда маҳаллий давлат ҳокмияти органларининг ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида кун тартибидаги биринчи масала юзасидан маърузачи томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – LexUz ҳуқуқий ахборот излаш тизимида фойдаланувчилар учун яратилаётган қўшимча қўлайликлар” ҳақида, ушбу сайтда фуқаролар учун яратилаётган янги имкониятлар ва қўшимча функциялар ҳақидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала бўйича “Норма ижодкорлиги ва қонун ҳужжатлари туркумлаш соҳаси: муаммо ва ечимлар” мавзусиданорма ижодкорлиги ва қонун ҳужжатлариниг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар юзасидан 2014 йил якунлари ва 2015 йил 1 чорак ҳолатида амалга оширилган ишлар таҳлили ва вазирлик иш-режасига асосан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида олиб борилган ўрганишлар хусусида ва бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар тўғрисида фикр юритилиб, бу соҳани янада самарали ташкил этиш, қонун ҳужжатларини амалиётда тўғри тадбиқ этилишини таъминлаш мақсадида, масъул бўлган шахсларга ушбу ишларни бундан буён янада жонлантириш масаласи юзасидан тўхталиб ўтилди.

1.jpgШу билан бир қаторда, семинар давомида маърузачилар томонидан юридик хизмат фаолияти бўйича ушбу соҳада Қорақалпоғистон Республикаси шароитидаги айрим муаммоларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, юристларнинг малакасини ошириш масаласига алоҳида урғу бериб ўтилди ва бу борадаги масалалар юзасидан семинар иштирокчиларга аниқ кўрсатма ва тушинтиришлар бериб ўтилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган ваколатлар, ушбу соҳадаги масъул бўлган шахсларнинг мажбуриятлари ҳамда қонунни амалиётда тадбиқ қилишнинг механизми юзасидан кенг тушинтиришлар берилди.

Ўкув-семинари қизғин ва баҳс мулоҳозаларга бой равишда бўлиб ўтди.

Семинар қатнашувчиларининг қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.