Yangiliklar
01
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
2013 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди.
20
Н а в р ў з муборак!
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.
14
Тадбиркорлик – барқарор даромад манбаи
Президентимиз Ислом Каримов 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад ҳажми барқарор ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
07
Оилавий корхоналар ривожланмоқда
Нукус шаҳрида оилавий корхоналарни ривожлантиришнинг самараларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
06
Т А Б Р И К Л А Й М И З!
Баҳорни фасллар келинчаги дейишади.Кўклам ўзининг файзли байрамлари билан барчани мафтун этади.
25
Суд экспертизанинг бугунги имкониятлари
Хоразмда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзуида идоралараро минтақавий анжуман ташкил этилди.
21
Обод турмуш йили: эзгу мақсад ва муҳим вазифалар
Мамлакатимизда ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш эзгу анъанага айланган.
14
Маҳалла тизими ходимлари ўқуви
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ахборот-ресурс марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман бўлимлари ходимларининг малакасини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
11
Буюк шоирга эҳтиром
Шу кунларда мамлакатимизда буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 572 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказилмоқда.
04
Оролбўйи фаоллари йиғилиши
Қорақалпоғистон Республикаси фаолларининг 2012 йил якунлари ҳамда 2013 йилда Оролбўйи иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бошқарди.