Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Суд экспертизанинг бугунги имкониятлари


IMG_1245.jpgХоразмда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзуида идоралараро минтақавий анжуман ташкил этилди. Унда суд экспертизанинг бугунги имкониятлари, суд экспертиза соҳасидаги янгиликлар ва унинг олдига қўйилаётган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган суд тиббий экспертиза марказлари мутахассислари, Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, жиноятларни очиш ва одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ тергов органлари ҳамда судлар фаолиятида фан- техника ютуқларидан кенг фойдаланишга тобора эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу масалада инсон тафаккурининг энг илғор ютуқларига асосланган суд экспертизанинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бераётган кўмаги алоҳида ўрин эгаллайди.

Айниқса, хуфиёна, гувоҳсиз содир этилган қонунбузарликлар бўйича кўп вазиятларда

IMG_1257.jpg

 суд экспертларининг хулосалари иш бўйича асосий далил вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, бир қатор муҳим далилий фактлар фақат экспертиза текширувлари орқалигина аниқланади.

Анжуман қатнашчилари суд экспертизасининг вазифалари, унинг ҳуқуқий асослари, “Суд экспертиза тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, суд экспертлик фаолиятининг асосий принциплари, суд экспертизасини ўтказишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши, ишни юритишда махсус билимларни қўллаш шакллари ҳамда усулларига оид масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда суд экспертизасининг аҳамиятини инобатга олиб кўпгина ишлар амалга оширилаётганлиги, жумладан, 2010 йил 1 июндаги Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни экспертлик фаолиятнинг ҳуқуқий пойдеворини яратгани, унинг асосида қабул қилинган бир неча ҳукумат қарорлари соҳанинг турли йўналишларини такомиллаштиришга хизмат қилаяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан суд экспертиза масалаларида турли идоралар имкониятлари бирлаштирилиб, долзарб муаммолар ечимининг механизми яратганлиги, суд экспертиза муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш, суд экспертларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Сўзга чиққанлар, шунингдек, 2012 йил 14 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 

IMG_1317.jpg

Ҳукумат Қарори соҳани халқаро талаблар даражасида ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар. Мазкур қарор нафақат Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, балки Ўзбекистонда суд экспертизаси институтини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжат эканлиги, у энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш мақсадида холисона тергов ҳамда одил судловни амалга оширишг билан суд экспертиза соҳасини такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Тадбирда суд экспертизаси имкониятлари ва улардан тергов-тезкор ходимларнинг самарали фойдаланишлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Анжуман якуни бўйича Ўзбекистонда суд экспертизасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.