Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Маҳалла тизими ходимлари ўқуви


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ахборот-ресурс марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман бўлимлари ходимларининг малакасини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бўлими ходимлари қатнашди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ходимлари томонидан ҳудудда хусусий тадбиркорликни ва оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама этилди. Бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
– Ўқув-семинар машғулотларида 70 га яқин ходимимиз ўз малакасини оширди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Хўжабой Елмуратов. – Тадбир сўнггида уларнинг олган билимлари тест синовидан ўтказилиб, тегишли сертификатлар топширилди.