Yangiliklar
“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди.
Мустақиллик йилларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш, бу соҳада қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш йўналишида муайян ишлар амалга оширилди. Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусидаги анжуманда маъмурий амалиётни қўллашнинг муҳим жиҳатлари ва бу борадаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама этилди.
Қораўзак тумани 26-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва Қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича учрашув ўтказилди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Нукус шаҳрида “Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки: амалдаги ҳолат ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти қарийб беш карра ўсди. Аҳоли даромадлари 8,7 баробар кўпайиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси, фаровонлиги ошиб бормоқда.