Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

29
МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТИ

Нукус шаҳрида 2,5 миллиард сўмдан ортиқ давлат маблағлари ҳисобига замонавий услубда қурилиб фойдаланишга топширилган “Бахт уйи”нинг муҳташам биноси мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами олдидан ҳалқимиз учун муносиб совға бўлди.

13
Юридик хизмат: амалиёт ва муаммо

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда юридик хизмат ходимларининг амалиётда пайдо бўлаётган муаммолари юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

09
“Бир дарча” марказлари фаолияти

Республика Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан пойтахтимизда навбатдаги анжуман ташкил этилди.

06
Диний ташкилотлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Диний ташкилотлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди. Манфаатдор вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда республикамизда мазкур йўналишда яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

01
Сифат ва самарадорлик йўлида

Адлия вазирлигида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.

26
ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИК МЕЗОНИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ижтимоий шерикликда амалга оширишдаги билим ва кўникмаларини юксалтириш” мавзусидаги туркум семинарлар ўтказиш жадвали тасдиқланган.