Yangiliklar
Қўнғирот туманида қарийб 1 миллиард сўмга яқин давлат маблағлари ҳисобига замонавий услубда қурилиб фойдаланишга топширилган “Бахт уйи”нинг муҳташам биноси мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрамига ҳалқимиз учун муносиб совға бўлди.
Адлия вазири ўринбосари А.Усманов мамлакатимизда тарихан қисқа вақт ичида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилганлигини, бу муваффақиятларга бағрикенг, меҳнаткаш халқимизнинг юксак ақл-заковати, жасорати, фидойилиги натижасида эришилганлигини аниқ далиллар орқали алоҳида қайд этди.
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини истиқлолимизнинг қутлуғ 24 йиллик тўйи билан самимий муборакбод этади.