Мамлакатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар айниқса, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш масаласи мунтазам равишда давлатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб келган.
Мустақиллик йилларида нуроний отахонлар, мунис онахонларимизга ҳамиша ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, уларнинг хизматини қилиш, уларни ардоқлашдек ҳалкимизга хос бўлган, асрлар давомида сақланиб келаётган олийжаноб одат айни мустақиллик йилларида тикланди.
Мамлакатимизда кекса фуқароларга давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик кўрсатишни ошириш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилишни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида 2002 йил Ўзбекистон Республикасида “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинган.
Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ бозор иқтисодиётига ва фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт даражасига эришиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишда ўз йўлимиз белгилаб олинди.
Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар бир инсон учун унинг ота-онасидан яқинроқ кишининг ўзи йўқ. Қолаверса, биз бугунги дориламон кунлар учун улар олдида ҳамиша қарздормиз. Бас шундай экан, биз меҳрибон ота-оналаримиз, муҳтарам кексаларимиз олдидаги ана шу қарзимизни янада теранроқ англаган ҳолда уларга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишимиз лозим
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 март куни 45-ум-сонли буйруғи ва унга асос Назорат режа ва Тармоқ дастури қабул қилиниб, тасдиқланди.
Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Ўтган “Соғлом бола йили” ҳам ютуқларга бой йил сифатида Ўзбекистон тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистонда “ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун, инсон манфаати учун” тамойили илгари сурилди ва у изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг саломатлигини асраш ва ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади.
Жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар ногирон ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, дунё давлатларида қарийб 1 миллиардга яқин ногиронлар яшайди.
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз гаровидир.