Кексалар дуосини олайлик!

Мустақиллик йилларида нуроний отахонлар, мунис онахонларимизга ҳамиша ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, уларнинг хизматини қилиш, уларни ардоқлашдек ҳалкимизга хос бўлган, асрлар давомида сақланиб келаётган олийжаноб одат айни мустақиллик йилларида тикланди. Истиқлолнинг биринчи куниданоқ, кекса авлод вакилларига нисбатан ижтимоий адолатни тиклаш-бундан кейинги йиллардаги ижтимоий сиёсатининг мухим йўналишларидан бирига айланди. Кекса авлод вакилларининг манфаатларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, шахс ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш, демократик ва маънавий қадриятларни ривожлантириш, шунингдек, иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий йўналишини кучайтириш мақсадида “Инсон манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора тадбирлар дастури” қабул килинди.

Дастурнинг алоҳида боби нафакахўрларга бағишланди. 2015 йилнинг “Қарияларни қадрлаш йили” деб номланиши, аввало, кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини давлат ва жамият томонидан моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган эди ҳамда улар тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. “Қарияларни кадрлаш йили” Давлат дастури: кексаларни қадрлашдан иборат ҳалкимизга хос асрий анъаналарни, оилаларда тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга уларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилишда, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланишда оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга; кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш, тиббий хизматларни кўрсатишни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтиришга; ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва уруш қатнашчилари тўғрисида ғамхўрликни кучайтиришга, уларнинг дори-дармонлар ва ижтимоий хизмат кўрсатиш билан таъминланиши даражасини оширишга; жамиятни тубдан ўзгартиришда, соғлом авлодни тарбиялашда, бой касбий ва ҳаётий тажрибанинг, эзгу анъаналар ҳамда маданий қадриятларнинг узвийлигида ва уларни ёшларга етказишда кексаларнинг фаол иштирок этишларини таъминлашга; болалар ва ёшларни ота-оналар ҳамда кексаларни иззат-ҳўрмат қилиш, қадрлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш рухида тарбиялаш ва таълим бериш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилди.

Мустақил мамлакатимизда давлат ижтимоий дастурига қандай ном беришдан қатъий назар - бу оила ёки аёллар масаласи бўладими, соғлом авлод тарбияси, махаллаларни обод қилиш ёки қарияларни қадрлаш бўладими, оналик ва болаликни мухофаза этиш ёки меҳр-мурувват, инсонпарварлик руҳини кўчайтириш бўладими-буларнинг барчасини бирлаштирадиган умумий бир мезон бор: инсон, унинг ҳаёти, орзу-ниятлари, дарду ташвишлари эътиборимиз марказида турмоғи лозим. Давлат ижтимоий дастурлари замирида ҳаммамизни оқ ювиб, оқ тараган, мукаддас юртимизнинг ташвиш ва муаммоларини ўз елкасида кўтариб келаётган, хонадонларимизнинг файзи ва кўрки бўлган кекса авлод вакилларини ҳаётдан рози қилиш, уларнинг дуосини олишдек савобли ва олийжаноб мақсадлар мужассам эканини, барчамиз яхши тушунамиз.

К.КусбатироваНукус шаҳар 9-сонли ДНИ нотариуси


Рўйҳатга қайтиш