Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 март куни 45-ум-сонли буйруғи ва унга асос Назорат режа ва Тармоқ дастури қабул қилиниб, тасдиқланди.

Мазкур дастурнинг ижроси бўйича вазирлик томонидан бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, тармоқ дастурининг 1-бўлим 1-бандига, яъни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда мазмун моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича республикамизнинг барча ҳудудларида вазирлик ва ҳудудий бўлимлар ходимлари томонидан шу кунга қадар 32 та ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.

1-бўлим 6-банди бўйича, вазирлик томонидан давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериб бориш жадвали жорий йилнинг 10 март куни тасдиқланди ва ушбу жадвал асосида нотариуслар томонидан кекса ёшдаги фуқароларга бепул маслаҳатлар бериб бориш ҳақида топшириқлар берилди.

1-бўлим 7-банди, яъни пенсия ёшидаги фукаролар раҳбарлик қилаётган тадбиркорлик субъектлари базасини шакллантириш ва уларда ўтказиладиган мониторинг натижаси бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 10.03.2015 йилдаги 10/9-409/1-сон хатига ва “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг Тармоқ дастурига асосан жойларда пенсия ёшидаги фуқаролар раҳбарлик қилаётган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан фермер хўжаликлари базаси шакллантирилиб, уларда мониторинг ўтказиш ва натижаларига кўра уларни эркин фаолият юритиши бўйича амалий ва ҳуқуқий ёрдам бериш ҳамда Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туман ҳокимларига, барча ҳокимлик ёнидаги тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатига олиш инспекцияларига, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Статистика ва Давлат солиқ бошқармаларига ҳудудлардаги пенсия ёшидаги фуқоралар раҳбарлик қилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот бериш юзасидан вазирлик томонидан жорий йилнинг 20 март куни 10-151/7 хат юборилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманлар ҳудудида пенсия ёшидаги фуқаролар раҳбарлик қилаётган тадбиркорлик субъектлари таҳлил қилиниб, пенсия ёшидаги фуқаролар раҳбарлик қилаётган 12 та юридик ва 37 та якка тартибдаги тадбиркор сифатида жами 49 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётганлиги аниқланди ва уларнинг базаси тегишли жадваллар асосида шакллантирилди.

Уларда мониторинг ўтказиш, муаммоси мавжуд бўлган тадбиркорларни аниқлаб уларнинг муаммоларини қонуний ҳал қилиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

1-бўлим 8-банди бўйича, ФҲДЁ органлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларига катта ҳаётий тажрибага эга кексаларни кенг жалб этиш бўйича вазирлик таркибидаги ФҲДЁ бўлимларига тегишли бўлган кўрсатма ва тақдимномалар берилди.

1-бўлим 10-банди, яъни вазирлик тизимида фаолият кўрсатган фахрийлар билан учрашувлар ташкил этиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва совғалар топшириш бўйича вазирлик ходимлари 2015 йил 18 апрель куни «Нуронийлар кенгаши» аъзоси бўлган Нукус шаҳар 4-сонли давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаган Кулумбетова Гулбазар Жиемуратовна ва Тахтакўпир тумани ФҲДЁ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Мадреимова Ширингул Ережеповналар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Вазирлик томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бажарилиши бўйича ишлари давом этмоқда.  


Рўйҳатга қайтиш