Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 4-сонли  ЭЪЛОН 12.05.2021

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 4-сонли ЭЪЛОН

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 4-сонли
ЭЪЛОН

Вакант лавозим номи: Бўзатов туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Малакага оид талаблар:  Олий, ҳуқуқшунос, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади, давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади.
Шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Асосий вазифаси:
Адлия бўлими бош маслаҳатчисининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланади:
бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни сўзсиз ижросини таъминлашда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши чора-тадбирларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосарлари ҳамда Бўлим бошлиғининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилишда қатнашиш;
бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлимнинг ҳар чораклик иш режаларини бажарилишини таъминлаш;
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этишда қатнашиш;
ўз фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда шахсий ҳисоботини тақдим этиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлашда иштирок этиш;
бўлим томонидан киритилган тақдимномаларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланишини назорат қилади, бу соҳада амалга оширилган ишларни ҳар чорак якунлари бўйича таҳлил қилиб, умумлаштириб боради ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади;
бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.


          Ойлик маоши: 3 500 000 сўм (бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар)

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)
- санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови.

Мухим!
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 27 май кунига қадар танловда иштирок этиш тўғрисида ариза (лавозимни кўрсатган ҳолда); ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини qoraqalpoq@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Мурожаат учун телефон рақам: (55) 101-97-32.

Маълумот учун!
Танлов Нукус шаҳри, Ўзбекистон гузлри, 59-уйда бўлиб ўтади.
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233, https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=101111 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар,
опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
- судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Эслатма!
         Агар танлов тартиби бузилган такдирда коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг "1008" ишонч телефонига шунингдек, телеграм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.


Рўйҳатга қайтиш