Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008
ЭЪЛОН 10.04.2021

ЭЪЛОН

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича 3-сонли ЭЪЛОН

Вакант лавозим номи - Бўзатов тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби.
Ойлик маоши - 1 200 000 сўм.
Малакага оид талаблар - Олий ёки ўрта махсус маълумот, давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади, шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик,
хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Асосий вазифаси - Нотариус котибининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланади:
Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;
ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини
таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;
нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;
Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)
- санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови.

Мухим!
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 25 апрель кунига қадар танловда иштирок этиш тўғрисида ариза (лавозимни кўрсатган ҳолда); ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини qoraqalpoq@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Мурожаат учун телефон рақамлар: 551019732

Маълумот учун!
Танлов Нукус шаҳри, Ўзбекистон гузлри, 59-уйда бўлиб ўтади.
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233, https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=101111 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
- белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар,
опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
- ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
- судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

Эслатма!
Агар танлов тартиби бузилган такдирда коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг "1008" ишонч телефонига шунингдек, телеграм ижтимоий тармоғидаги @antikorbot орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.




Рўйҳатга қайтиш