Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ 14.10.2020

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий иқтисодий сохада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси
Ойлик маоши - 3 700 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади
Малакага оид талаблар - Олий юридик маълумот. Мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
                                         - давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
                                         - шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Асосий вазифаси - Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимига юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилишини таъминлаш;
                              - давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва ўрганиш;
                              - қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
                              - қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан ҳалқаро ва хорижий тажриба, илмий,
                                тадқиқот ишлари натижаларини ўрганган ҳолда қиёсий таҳлил қилиш;
                              - давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини таҳлил қилиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлаш;
                              - ижтимоий-иқтисодий соҳада зарур эҳтиёжга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини аниқлаш ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;  
                              - давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилишининг мониторинги ва таҳлилини олиб бориш, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш
                                бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
                               - жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза ва бошқа мурожатларини ўрганиб чиқиш;
                               - оммавий ахборот воситаларида, маҳалла ва ўқув муассасаларида ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш;

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган миқдорида)
- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Мухим: Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 28 октябрь кунига қадар ўз шахсий варақаси, паспорт нусҳаси ва диплом нусҳаларини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирилигига ёки qoraqalpoq@minjust.gov.uz электрон почтасига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Маълумот учун: Танлов Нукус шаҳри, Ўзбекистон гузлри, рақамсиз уй (Нукус компьютер лингвистика техникуми биносининг учинчи қавати)да бўлиб ўтади.

Эслатма: Агар танлов тартиби бузилган такдирда коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг "1008" ишонч телефонига, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бўлимида ўрнатилган
(0361) 223-40-88 телефон рақамига, шунингдек @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.





Рўйҳатга қайтиш