ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
1. Тўрткўл тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси.
2. Қанликўл тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси
3. Қўнғирот тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.
4. Беруний тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.
5. Беруний тумани 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби.
6. Кегейли тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби.
7. Тахтакўпир тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби.
8. Мўйноқ тумани ФҲДЁ бўлими мудираси (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили тугагунга қадар)
9. Кегейли тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили тугагунга қадар)
10. Беруний тумани ФҲДЁ бўлими бўлими 1-тоифали инспектори (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътили тугагунга қадар)
ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талаблар.
йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;
олий юридик маълумотга эга бўлган;
юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан, ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
ФҲДЁ органининг 1 ва 2-тоифали инспектори лавозимига қўйиладиган талаблар.
ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Инспекторлар чиройли дастхатга эга бўлиши лозим.
Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби ва архивариус лавозимига қўйиладиган талаблар.
Олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
номзоднинг паспорт нусхаси;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
сўровнома;
таржимаи ҳол;
086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот
(агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
яшаш жойидан маълумотнома.
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2016 ЙИЛ 22 ОКЯБРГАЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.
МАНЗИЛ: НУКУС ШАҲРИ, ТЎРТКЎЛ ГУЗАРИ, 59-УЙ. МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛ: 0 (361) 223-40-88