Адлия органларига ишга қабул қилиш ва захирага олишда номзодларга қўйиладиган талаблар
Адлия органлари ва муассасаларига шахсларни захирага олиш ва ишга қабул қилиш асосий Қонунимиз ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат кодексининг талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва ходимлар захирасини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 17 ноябрдаги 118-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида ходимларни танлаш, ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш ва ходимлар захирасини шакллантириш тартиби тўғриси”даги низом талаблари асосида амалга оширилади.
Мазкур Низомда адлия органлари ва муассасаларида ходимларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш ва ходимлар захирасини шакллантириш кадрлар билан ишлашнинг устувор вазифаси этиб белгиланган.
Адлия органлари бошқарув ходимлари лавозимларига қоида тариқасида олий юридик, адлия муассасаларига эса олий юридик ва бошқа олий маълумотга эга бўлган шахслар ишга қабул қилинади.
Ходимларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этиш қуйидаги асосий босқичлардан иборат:
номзодларни дастлабки ўрганиш;
ўрганиш натижаларини баҳолаш ҳамда номзодларни ишга қабул қилиш ва тегишли лавозимга тайинлаш учун имконият мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
ишга қабул қилиш ёки тайинлаш учун тақдим этиш.
Дастлабки ўрганиш жараёнида номзод томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
сўровнома ва таржимаи ҳол;
номзоднинг, унинг яқин қариндошлари ва турмуш ўртоғининг яқин қариндошларининг паспорт нусхалари;
дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани (олий ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно);
фаолият кўрсатаётган иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома ва тавсифнома (агар охирги иш жойидан эгаллаб лавозимидан озод қилинган бўлса, тегишли буйруқ нусхаси);
ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар эса чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини;
иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно);
яшаш жойидан маълумотнома;
соғлиғи хақидаги тиббий маълумотнома (форма 086-У);
3х4 ўлчамдаги 6 та фотосурат.
Зарур бўлган ҳолларда номзодлардан қонун ҳужжатларига асосан бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.
Номзодлар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг номзоднинг, унинг яқин қариндошлари ва турмуш ўртоғининг яқин қариндошлари бўйича Ички ишлар вазирлиги Ахборот марказидан маълумотлар олинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига
ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Нукус шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Тўрткўл туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Тўрткўл туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қўнғирот туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Амударё туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Бухоро вилояти
Бухоро шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Когон шаҳар давлат нотариал идорасида 1 нафар
Жондор туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Жиззах вилояти
Жиззах туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қарши шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қарши шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қарши шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Самарқанд вилояти
Каттақўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Сурхондарё вилояти
Олтинсой туман давлат нотариал идорасида 1 нафар
Термиз шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Денов туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Наманган вилояти
Тўрақўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Чортоқ туман давлат нотариал идорасида 1 нафар
Поп туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Фарғона вилояти
Қувасой шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Сўх туман давлат нотариал идорасида 1 нафар
Қува туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Тошкент вилояти
Олмалиқ шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Олмалиқ шаҳар 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Бекобод шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Ангрен шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Паркент туман давлат нотариал идорасида 1 нафар
Танловда қатнашиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати белгиланган тартибда сайтда эълон қилинган.
(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2014 йил 10 декабрь)
Манзил: Тошкент шаҳар, Cайилгоҳ кўчаси, 5-уй.
Телефонлар: (0-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183, 184, 185.