Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Хўжалик судининг судьяси лавозими захирасига кириш истагини билдирган шахсларнинг ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига кўра, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бўлимига мувофиқ бошқа судьялик лавозимларига номзодини кўрсатиш истагини билдирган шахслар Комиссияга бевосита ёки Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъати орқали ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.

2014 йилнинг 7 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларида 28 та судьялик лавозимлари (бўш) вакант, жумладан:

- Олий хўжалик судида – 1 нафар раиснинг биринчи ўринбосари лавозими ҳамда 2 нафар судьялик лавозими;

- Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судида – 1 нафар суд раиси ва 2 нафар судьялик лавозими;

- Андижон вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раиси ва 2 нафар судьялик лавозими;

- Бухоро вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раисининг ўринбосари лавозими ва 1 нафар судьялик лавозими;

- Жиззах вилоят хўжалик судида – 2 нафар судьялик лавозими;

- Навоий вилоят хўжалик судида – 1 нафар суд раиси лавозими;

- Самарқанд вилоят хўжалик судида – 2 нафар судьялик лавозими;

- Фарғона вилоят хўжалик судида - 1 нафар суд раиси ва 3 нафар судьялик лавозими;

- Хоразм вилоят хўжалик судида - 3 нафар судьялик лавозими;

- Тошкент вилоят хўжалик судида - 1 нафар судьялик лавозими;

- Тошкент шаҳар хўжалик судида - 1 нафар суд раисининг ўринбосари лавозими ҳамда 3 нафар судьялик лавозими.

Захирага киритиш тўғрисидаги аризага (таклифга) номзод томонидан шахсан тўлдирилган кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи ва таржимаи ҳол, фотосуратлар, паспорт нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган нотариал тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма, соғлиғи тўғрисида маълумотнома, иш жойидан маълумот-тавсифнома, идора номидан тавсия, фикрномалар (камида учта) илова қилинади.

Тўлиқ маълумот олиш учун Ўзбекистон Олий хўжалик суди Кадрлар бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларига мурожаат қилиш мумкин. 



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига
ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тўрткўл туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қўнғирот туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Амударё туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Элликқалъа туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Андижон вилояти

Улуғнор туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Хўжаобод туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Когон шаҳар давлат нотариал идорасида 1 нафар

Пешку туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Жондор туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Жиззах туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қарши шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Сурхондарё вилояти

Олтинсой туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Термиз шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Денов туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Наманган вилояти

Тўрақўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Чортоқ туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Поп туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Фарғона вилояти

Қувасой шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Сўх туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тошкент вилояти

Олмалиқ шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Олмалиқ шаҳар 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Бекобод шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ангрен шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Паркент туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати белгиланган тартибда сайтда эълон қилинган .

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2014 йил 6 ноябрь)

Манзил: Тошкент шаҳар, Cайилгоҳ кўчаси, 5-уй.

Телефонлар: (8-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183, 184, 185. 


Рўйҳатга қайтиш