Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири
Сайлаубай Мамбеткадыров Аманбаевич
Телефон:
(0361) 223-93-94, 223-15-82
С. Мамбеткадыров меҳнат фаолиятини 2001 йил Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳуқуқ маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
2004 йили Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Меҳнат фаолиятини 2008-2012 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани судининг раиси, 2012-2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича олий судининг судьяси, 2014-2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг раиси, 2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича судининг судьяси ҳамда 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лазозимларида олиб борган.
2020 йил 2 мартдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Вакант
Телефон:
(0361) 223-95-11
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазир ўринбосари
Турсунов Элмурод Эргашович
Телефон:
(0361) 223-26-03
Э.Турсунов - 1983 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос. 2006 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.
Э.Турсунов меҳнат фаолиятини 2006 йили Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган.
2007-2012 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимида катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
2012-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи, 2018-2019 йилларда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Э.Турсунов 2019 йилнинг 19 апрелидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.