Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Эрта никоҳ: муаммо ва ечим


DSC02083.JPGҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нукус шаҳар ФҲДЁ бўлимида “Эрта никоҳ: муаммо ва ечим” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўзини-ўзи бошқариш органлари, “Камолот” ЁИҲ, Ўрта махсус касб-таълим бошқармаси, Нукус шаҳридаги лицей ва коллежларнинг маънавият ва тарбия ишлари бўйича директорнинг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинар давомида иштирокчиларга никоҳ ёши тўғрисидаги ва таълимнинг мажбурийлиги ҳақидаги норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти, қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, ёшларни мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига қаратилган тарғибот тадбирларини янада кўчайтириш лозимлиги таъкидланди.DSC02083.JPG

Шунингдек, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантирганлик ва никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий жазо чоралари хаттоки жиноий жазолар қўлланилиши ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш чораларини белгилаш лозимлиги таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.