Янгиликлар
Ижтимоий шерикликнинг муҳим омили
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга “Ижтимоий шериклик-ҳудудий вазифаларни ҳал этишнинг муҳим омили”, “Қонунчилик талабларига риоя қилиш – “учинчи сектор” ривожланишининг муҳим омили”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ҳамда давлат гранти лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг долзарб масалалари”, “Ҳудудий долзарб ижтимоий-иқтисодий, гуманитар вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг мониторинги” тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.