Янгиликлар
Ҳарбийлар байрамига бағишланди
Ватан ҳимоячилари куни, Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган оммавий ватанпарварлик тадбирлари Оролбўйида ҳам қизғин давом этмоқда. Шаҳар ва овулларда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.
Тўрткўл тумани Банк касб-ҳунар коллежида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими томонидан ташкил этилган спорт мусобақасида ўрта махсус ўқув юртларидан юз нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Бундай тадбирлар йигитларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, фаол ҳаётий позиция ҳамда ватанпарварлик, мамлакат тақдири учун масъулият ҳисси билан яшаш, юртимиз мустақиллиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш туйғусини янада кучайтиришга хизмат қилади.
– Болалигимдан ҳарбий хизматга боришга қизиқаман, – дейди ёшлардан бири Анвар Худойназаров. – Бугунги тадбир менга янада қатъият бағишлади. Ўқиш давомида Қуролли Кучларимиз сафига ҳар томонлама муносиб бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.