Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот


DSC02083.JPGҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Илмий-амалий конференцияга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ходимлари, Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси, коллеж ва лицей директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

DSC02083.JPGКонференцияда сўзга чиққанлар, умумтаълим мактаблари ва академик лицей, касб-ҳунар коллежларида дарсларга сабабсиз қатнашмай юрган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни таълимга жалб этиш, тарбиялаш, бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкиллаштириш ва улар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, ёш қизларнинг эрта турмушга чиқишининг олдини олиш йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг самарасини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.

Конференция якунида маҳалла фуқаролар йиғин раислари, шаҳар ва туман ҳокимларининг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва бошқа қатор ташкилотлар вакиллари томонидан фикр мулоҳозалар билдирилди.