Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Амалий семинар


1.jpgУшбу семинарда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ва туман (шаҳар) инспекциялар, статистика бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларни рўйхатдан ўтказиш инспекцияси масъул ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Семинарда “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган “2012 йил учун қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури”нинг II-қисм 5-банди ижроси бўйича ишлаб чиқилганлиги ҳамда ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг бу соҳадаги тажрибалари ўрганилганлиб, тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳамда ҳокимликларнинг таклифлари таҳлил қилиниб, ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини таъкидлади.2.jpg

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи барча нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан сиёсий партиялар, жамоат билашмалари, жамоат фондлари муассасалар Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни асосида адлия органлари томонидан давлат рўйхатдан ўтказилиши бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.