Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Галдаги вазифалар муҳокама этилди


DSC02083.JPGТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашимажлислар залида “Партия қурилиши соҳасидаги навбатдаги долзарб вазифалар” мавзусида ўқув семинариташкил этилди.

Ўқув семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилувчи мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашива унинг туман(шаҳар) Кенгашлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўқув семинари давомида иштирокчиларга “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида иш юритиш тартибини белгиловчи ички мейёрий ҳужжатларга бўлган қонун талаблари тўғрисида”, “Партия органлари ва бошланғич партия ташкилотларининг электорат манфаатларига мос келувчи устувор ижтимоий масалалар ечимидаги иштироки тўғрисида”, “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2014 йилга мўлжалланган комплекс иш режасида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган партия аппарати бўлим ва бўлинмаларининг вазифалари тўғрисида” батафсил маълумотлар берилди.

DSC02083.JPG
2014 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрьдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга кенг турда тушинтириб ўтди.

Ўқув семинари якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.