Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Сармоявий имкониятлар самарадорлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хизмат кўрсатувчи идоралар ҳамкорлигида хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, жорий йилнинг 20 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишлаган “Сармоявий имкониятлар самарадорлиги” мавзусида анжуман ташкил этилди.DSC02083.JPG

Анжуманда қайд этилганидек, мамлакатимизда хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний механизмларини жорий этиш, уларга юртимизда эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2014 йилнинг 20 январида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан инвестициялар фаолиятига оид қўшимча янгиликлар киритилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, давлатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига янгича кўмак бериш, ривожланган давлатларнинг молиявий, моддий, интеллектуал ресурсларини, замонавий хорижий технологияларни ва бошқарув тажрибасини жалб этиш, улардан оқилона фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтиришдан иборатдир.DSC02083.JPG

Хорижий инвестиция ва унинг иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бир қатор қонун ҳужжатларида белгиланган бўлиб, уларга берилган имтиёзлар ва кафолатларни янада кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида, 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Чет эл инвестициялари тўғрисида”, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, банклар томонидан чет эллик инвесторларнинг ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ҳамда чекловлар белгилаш тақиқланиши ҳақида меъёрлар билан тўлдирилди. Бу эса хориж инвестицияларининг давлат томонидан кафолатланганлиги, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳамда қонун ҳимоясида эканлигини кўрсатади.

Сўзга чиққанлар ушбу Қонуннинг яна бир жиҳати — хорижий инвесторларга кенг эркинлик бериш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга қўйилган талаблар ҳамда жавобгарликни янада либераллаштиришдан иборат эканлигини, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари амалдаги қонунчилик асосида тартибга солиниши, хусусан, чет эл инвестицияларини киритиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг ўрни қопланишини таъминлаш шартлари ҳамда тартиби белгилаб қўйилганлигини иштирокчиларга аниқ мисолларда тушунтириб беришди.

Ўзаро жонли мулоқотда фаол инвестиция сиёсатини такомиллаштиришда солиқ имтиёзлари ва банклар фаолияти, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришда замонавий ускуналарни харид қилиш учун яратилган божхона қонунчилиги ва кафолатлар, барча мулкий, молиявий, интеллектуал имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган имтиёзлар юзасидан ҳам атрофлича маълумот берилди.