Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Жамиятимизда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги


Жамиятимизда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги

    «Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги» - бу кўп асрлардан буён келаётган бахс-мунозараларга сабаб бўлаётган актуал мавзу ҳисобланади. Жамиятимиз ўзи икки тоифага бўлинган, биринчи тоифаси улар тенг ҳуқуқли деп ҳисобласа, иккинчи тоифаси улар тенг ҳуқуқли эмас жамиятни еркакнинг роли катта, у аёлдан бир пагона устун туриши керак, эркакнинг орни муҳим деб қоплаган баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Энди шаъриятга назар соладиган бўлсак, унда аёлларнинг ерига буйсиниши, уни рози қилиб яшаши, унга қайтариб гапирмаслиги, ўнинг рухсатисиз кўчага чиқиши, бирор жойга бориши, танаси очиқ ҳолда кийиниши қатиян маън этилган, ва эркак зотининг, аёл зотидан устун болганлиги кўрсатилган.
    Энди ривожланган жамиятимизнинг, ҳалқора давлатларнинг қонунчилигига назар тутадиган бўлсак, «Гендер тенглиги», «Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги» катта аҳамиятга эга. Аёлларнинг эркаклар билан тенгдек ҳуқуқ мажбуриятларга эга бўлиши, улар билан бир қаторда эркин касб танлаб иш олиб бориши, бузилган ҳуқуқларининг мустақил талаб қилиб, қўриқлаши ва бошқа да ҳуқуқлари, уларнинг тенгдек ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлганлигининг яққол мисоли бўлиб ҳисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг 58-моддасида: «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.»
    42-моддасида: «Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.». Миллий қонунчилимизда кўрсатиб ўтилганидек мамлакатимизда ҳам эркаклар ва аёлларниг тенг ҳуқуқлиги таъминланган, ва уларнинг ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича бир қатор нормалар кўрсатиб ўтилган.
    Энди шу ўринда ўз фикримни келтириб ўтадиган бўлсам, шарият қоидалари ва ҳалқаро қонунчилигимизнинг бир-бирини инкор қиладиганлиги, жамиятимиз фақат мусулмонлардан ташқари бошқа дин вакилларининг ҳам бор эканлигини ҳисобга оладиган бўлсақ ҳалқора қонунчилигимизнинг қўлланишини, аёллар ва эркакларнинг тенгдек ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишини, имтиёзларнинг фақат қонун ҳужжатларида асосланиб кўрсатилишини, ҳечкимнинг ҳуқуқлари поймол қилинмаслигини, жамиятимизда ҳамма бахтли ҳаёт кечириши тарафдориман.

Қорақалпоғистон Республикасы Әдлия вазирлигиниң
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўбаси
бош маслаҳатчиси Ж.Бекимбетов