Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Аёл – гўзаллик, садоқат, фидоийлик рамзи


Аёлни эъзозлаш шарқона маданий меросларимиз сирасига кирадиган қадриятларимиздан бири саналади. Бу қадриятлар илдизи инсоният тарихининг бошланиши билан бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.DSC02083.JPG

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида, аёлларимизнинг ижтимоий жиҳатдан фаоллашуви, халқимизнинг кўҳна тарихи билан, маънавий-ахлоқий олами эса миллий қадриятларимиз билан муштарак эканлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, “Эркакни эркак, оилани оила қиладиган, умуман ҳаётимизга маъно мазмун бағишлайдиган, бизни одамийликка, мардлик ва олижаноб, ҳақиқий инсон бўлишга чорлайдиган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди”.

Адлия вазири ўринбосари А.Усмонов таъкидлаганидек, тинч ва осойишта ҳаёт, қадрига етиб қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бирдек масъулиятни ўз зиммасига олган хотин-қизларимиз адлия органлари ва муассасларида ҳам кўпчиликни ташкил этади. Сўнгги икки йили давомида тизимда самарали меҳнати ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 5 нафар ҳамкасб аёлларимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганликлари бунинг амалий ифодасидир.

Ҳар қандай жамиятнинг фаровонлиги ва маънавий камолотининг асосий мезони аввало оиланинг аҳиллиги, ундаги фарзандларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида намоён бўлади. Жорий йилнинг Муҳтарам Президентимиз томонидан “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши ҳам мамлакатимизда оналик ва болаликни давлат томонидан ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади. Маълумки, яқинда бу борада кенг миқёсдаги амалий тадбирларни ўз ичига олган Давлат дастури қабул қилинди. Давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари қатори адлия органлари ва муассасалар ҳам бу борада ўзининг тармоқ Дастури доирасида бир қатор ишларни амалга оширади.DSC02077.JPG

Соғлом оиланинг бардавомлиги аввало, иқтисодий салоҳият, маънавий баркамоллик билан бирга, соғлом турмуш тарзига ҳам бевосита боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзини эса, спорт билан уйғунликда кўрамиз. Халқаро хотин-қизлар ва Наврўз байрамлари муносабати билан ҳар йили вазирлик, идораларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларида адлия органлари ва муассасалари аёллари ҳам шарафли ўринларни эгаллашмоқда.

Сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қобилияти ҳамда истеъдодини рўёбга чиқариш, оила, оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича амалга оширган улкан ишлар ҳақида фикр юритдилар. Аёлларимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва таъсири ортиб бораётганини давлат ҳокимиятининг барча бўғиндаги вакиллик органларида 1.200 нафардан ортиқ хотин-қиз, жумладан, Олий Мажлис таркибида 48 нафар сенатор ва депутат фаолият кўрсатаётгани, қарийб 332 минг аёл сиёсий партияларнинг аъзоси сифатида ўз иқтидораларини намоён қилаётгани, фуқаролик жамиятининг таянчи бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларида уларнинг фаол иштирок этаётгани эътироф этилди.

Тадбирда аёллар шаънига табрик сўзлари айтилди, уларнинг самарали меҳнати шарафланди.