Янгиликлар
20
Коррупция ва хуқуқбузарликлар профилактикаси
Коррупция ва хуқуқбузарликлар профилактикаси
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган.
Қонуннинг 3-моддасида қуйидаги тушунчалар белгиланган:
коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
Қонуннинг 8-моддасига биноан, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги 829-сон қарорининг иловаси билан “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки Коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Низомнинг 3-бандида, коррупцияга оида жиноятлар тушунчаси келтирилган. Унга кўра, коррупцияга оид жиноятлар — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167-моддасининг иккинчи қисми “г” банди, 168-моддасининг учинчи қисми “в” банди, 1929 ва 19210, 205, 209 — 214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиш ҳамда 301-моддасида кўрсатилган жиноятлардан иборат.
Элликқалъа туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулъти С.Б.Нурмахашев.