Янгиликлар
29
Ҳуқуқбузорликлар профилактикаси
Ҳуқуқбузорликлар профилактикаси
Таъкидлаш керакки, янги Ўзбекистонда демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишлардан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиши таъминлашдир.
Шу аснода, сўнгги йиллар мобайнида, юртимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни янада кучайтирш шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Хусусан, 2014 йил 14-май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузорликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон қонуни ҳамда 2017 йил 14 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон қарори шулар жумласидандир.
Ҳуқуқбузорлик нима?.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузорликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан — содир етилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракацизлик) ҳуқуқбузорлик деб номланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси нима?.
Ушбу Қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси деганда- ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими тушунилади.
Мазкур қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, инсонпарварлик, тизимлилик, ишонтириш усулининг устуворлиги, таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш белгиланган.
Ушбу қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг 4 та асосий тури белгиланди:Унга кўра, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси. Профилактиканинг ҳар бир тури бўйича тегишли чора-тадбирлар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.
Муҳим томонлардан бири, қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлайдиган идораларнинг рўйхати янада кенгайтирилди.
Унга кўра,улар қаторига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан анъанавий тарзда шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари киритилди.
Қонуннинг 17-моддасига кўра, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ички ишлар органларига ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳақида, одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида, таълим олувчи шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида хабар қилиши шартлиги мустаҳкамланган.
Бундан ташқари,ушбу қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат тижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирок этишига рухсат беради. НТТ ва фуқаролар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларга кўмаклашиш ҳамда зарур ёрдамни кўрсатиш йўли билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қуйилди.
Шу билан бирга,ушбу қонунда ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси, уни қўллаш шартлари ва асосларига алоҳида урғу берилган. Бунда ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари сифатида профилактика суҳбати, расмий огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, профилактик ҳисобга олиш, мажбурий даволанишга юбориш, мажбурий назорат ва бошқалар белгиланган.
Эьтиборли жиҳатлардан бири,мазкур қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари чекланишига, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишга, шахсий ҳаёт, ёзишмалар, телефонда сўзлашувлар, почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сир сақланиши, бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ва яшаш жойини танлаш, шунингдек шахсий дахлсизлиги, уй-жой дахлсизлиги бузилишига йўл қўймаслиги ҳам белгиланди.
Қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактиканинг асосий вазифаси жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўришдан иборат.
Шу ўринда, амлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича кенг қамровлар ишлар малга оширилиб келинмоқда.
Хулоса ўрнида айтганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш нафақат давлат органларининг, балки шу жамиятнинг аъзоси ҳисобланган ҳар бир инсоннинг вазифасидир.
Чунки,ҳар бир шахс жамият олдидаги масълулиятини чуқур ҳис қилиб яшаши,шунингдек атрофдаги ҳодисаларга бепарволик билан муносабатда бўлмаслик, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб яшаши зарур.
Қорақалплғистон Республикаси адлия вазирлиги,
Ҳуқуқий хизмат бўлими бошлиғи
Парахат Кожаметов