Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази орқали 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар


Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази орқали 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда соддалаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1-чорагида 21 та янги хизматларни кўрсатиш жорий этилди.
Давлат хизматлари сонини йил оҳирига қадар 400тага етказиш режалаштирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларинг давлат хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичлари йил сайин ошмоқда.
Амударё тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий йилнинг 1-чораги давомида 20493 та давлат хизматлари кўрсатилган. Жумладан, 14078 та давлат хизматларидан бевосита марказга мурожаат қилган ҳолда, 6415 та давлат хизматларидан электрон (онлайн) шаклда фойдаланишган.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш кўрсаткичлари жами 1125 тани ташкил қилади. Шу жамладан 78 та юридик шахслар, 1047 та якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан 2024 йилнинг январ-март ойларида 400га яқин давлат хизматлари олис ҳудудларга чиққан ҳолда кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги “Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли Қарорига мувофиқ Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.
Мазкур Маъмурий регламент жисмоний ва юридик шахсларга айрим турдаги маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Регламентнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Маъмурий регламентнинг қабул қилиниши натижасида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш (бирлаштириш) ва уларнинг сонини мақбуллаштирилди.

Умида Сапарбаева
Амударё тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи