Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Яна бир қулайлик


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, тижорат банклари, хизмат кўрсатувчи идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида “Тадбиркорлик фаолиятида яна бир қулайлик” мавзусида анжуман ташкил этилди.P1000737.packed.jpeg

Унда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинганлиги, жумладан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш механизми ишга туширилганлиги, оилавий тадбиркорлик фаолиятида қонунчилик имтиёзлари каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Анжуманда қайд этилганидек, мамлакатимизда хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, иқтисодиётни либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо этишни кўзда тутадиган қонун ҳужжатларининг бутун бир мажмуаси яратилиб амалиётга татбиқ этилмоқда. Бундай кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлиб, вақти ва маблағини тежаш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Жамиятимизнинг иқтисодий таянчи ҳисобланмиш кичик–бизнес субъектларини ҳар томонлама эркин фаолият юритиши учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш билан бир қаторда тадбиркорлик фаолияти эркинликларини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га киритилган ўзгартиришлар, кичик–бизнес субъектларини ҳар томонлама эркин фаолият юритиши учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлиги, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилганлиги, Интернет тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари жорий қилинганлиги, оилавий тадбиркорлик субъектларини фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик базаси мустаҳкамланганлиги каби муҳим масалалар хусусида сўз юритилди.

Таъкидландики, Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 2014 йил 1 январдан мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тизими яратилганлиги ҳам хусусий секторга кўрсатилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги ифодасидир.P1000746.packed.jpeg

Янги тизимга кўра, электрон рўйхатдан ўтказиш масофадан туриб, интерактив расмийлаштириш орқали амалга оширилади – бу жараёнда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек, рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларни ва тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беришда электрон рақамли имзодан фойдаланилади. Соҳада яратилаётган бу каби қулайликлар тадбиркорларнинг қимматли вақти ва маблағини тежайди, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини янада тезлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти соҳа мутахассислари томонидан атрофлича тушунтирилиб, бу борадаги иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.