Янгиликлар
24
Бевосита мулоқот
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент аҳборот технологиялари университети Нукус филиалида ҳудуддаги барча нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан биргаликда учрашув ўтказилди.
Учрашувда қарорнинг мазмун-моҳияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида айтиб ўтилди. Учрашувга Давлат солиқ бошқармаси, Давлат статистика бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шакллантиришини мониторинг қилувчи мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими маъсул ходимлари иштирок этди.