Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Транспорт воситасини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари фуқароларнинг яшаш жойига бориб кўрсатилади!


Транспорт воситасини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари фуқароларнинг яшаш жойига бориб кўрсатилади!


Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги фаолияти шаффофлигини таъминлаш, мазкур соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда, аҳолига қулайликлар яратиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2023 йилдаги 321-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши учун мурожаат қилиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишида МваФРББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларининг ҳамда мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти:
             фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши учун мурожаат қилиш тартиби;
фуқароларнинг яшаш жойига бориб, транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари ва тўланадиган қўшимча тўловлар миқдорлари;
фуқароларнинг яшаш жойига бориб, транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланган.
    Шунингдек, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилиши белгиланди.
Сайёр давлат хизматлари ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки «Call-марказ»ига мурожаат қилиш орқали белгиланган схемага асосан кўрсатилади.
Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида бир, уч ва беш кунда кўрсатилади.
Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари бир кунда кўрсатилганда — қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, уч кунда кўрсатилганда — 3 баравари, беш кунда кўрсатилганда — 2 баравари миқдорида тўланади.
Хизмат кўрсатиш масофаси 10 километрдан ошганда, ҳар бир километр учун қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида тўланади.
Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун давлат божи ва йиғимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўланади.
Транспортни рўйхатга олиш бўйича қўшимча тўлов асосида сайёр давлат хизматларини кўрсатишда йўл харажатлари давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, калькуляция натижаларига асосан Регламентга 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
Мурожаат этувчилар сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўловларни ушбу хизматлар кўрсатилишидан аввал тўлайди.
Транспорт воситасини рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган мурожаат этувчилар ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки «Call-марказ»и орқали мурожаат этиши мумкин.


Умида Сапарбаева
Амударё тумани адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи