Янгиликлар
19
Темирйўлларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Темирйўлларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109 сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Темирйўлларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қуйидагилар:
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учинчи даражаси билан тақдирланган шахсларга;
ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида).
Имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига чегирма олиш ҳуқуқини берувчи қуйидаги тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши керак: «Уруш ногирони гувоҳномаси», «Уруш қатнашчиси гувоҳномаси» ёки «Имтиёз ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома».
Купон ва гувоҳнома тақдим этиш эвазига йилда бир марта поезд чиптасининг умумий қийматидан 50 фоизлик чегирма ҳуқуқи III гуруҳ ногиронларига, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга берилади.
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича чегирмалар тақдим қилинади:
• ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб)
• гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10%
• гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15%
• ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб)
• гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20%
• гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30%.
Амударё тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти: А.Тожибоев