Янгиликлар
10
ВАТАН ҲИМОЯСИ ОЛИЙ САОДАТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида «Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар – замонавий профессионал армиянинг асоси» мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Унда Шимолий-ғарбий ҳарбий округи маъсул ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш босқичлари, миллий армиямизни барпо этиш тарихи, ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзолари учун яратиб берилаётган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.
Учрашув вазирлик ходимларининг савол ва жавоблари, фикр ва таклифлари билан қизғин мунозоралар остида ўтди.