Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Бахтимиз қомусининг аҳамияти


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Нукус юридик коллежида талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Суд қарорларини ижро этиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Конституциямиз, яъни, жамиятимизнинг муқаддас илдизи халқимизнинг минг-минг йиллик мангу қадриятлари, урф-одатлари, анъаналари, бир сўз билан айтганда, юксак ва умрбоқий маънавиятимиз булоқларидан баҳраманд бўлган ҳолда умуминсоний ғоялар нурига йўғрилгандир. Жамиятни жамият, халқни халқ қиладиган энг улуғ тушунча — тарихий қадрият, миллий анъанамизнинг улуғланиши эвазига ҳар қандай мамлакат ўз келажагини белгилаб, шу йўлда дадил ва ишонч билан одимлайди. Шундай экан конституцияси мукаммал — илдизи бақувват жамиятнинг ҳаёт тарзида инсонийлик, эзгу ва теран умумбашарий ғоялар сўнмас маёқ бўлади.

Таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус ва олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли, малакали касб тайёргарлигига эга авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда. Бу борада умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини, айниқса, қишлоқ жойларда, олис аҳоли пунктларида яшайдиган қизларни касб-ҳунар коллежларига тўлиқ жалб этиш бўйича олиб борилган кенг кўламли ишларни таъкидлаш зарур. Айни чоғда 2012/2013 ўқув йилида юртимизда 12 йиллик бепул мажбурий таълимга ўтиш тўлиқ таъминланди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласи ҳам доимий эътиборда бўлиб келмоқда.

Шунингдек, тадбирда талаба ёшларга Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг тарихи, конституцияга киритилган ўзгаришлар ҳақида тушинтириш бериб ўтилди.

Фикр ва таклифлар сифатида ёшларни асосан ўзларининг билимларини бойитиш учун ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлганликларидан сўнг мутахассис сифатида иш бошлашлари, давлатимиз томонидан коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юртилди.

Учрашув ёшларни қизиқтирган савол ва жавоблар, мулоҳаза ва таклифлари билан қизғин мунозоралар остида ўтди.