Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Тўланмаган иш ҳақилар адлия бўлими аралашуви билан тўлаб берилди


Тўланмаган иш ҳақилар адлия бўлими аралашуви билан тўлаб берилди


Қонликўл тумани адлия бўлими томонидан “Ўзбекистон Почтаси” Қорақалпоғистон филиали Қонликўл почта алоқа боғламасида Меҳнат кодексининг 151 ва 154-моддалари талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижасида филиалнинг 14 нафар ходимига жами  29.658.813 сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судига ариза киритилди ва натижада 14 нафар ходимга жами 29.658.813 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиши бўйича суд буйруғи чиқарилди.

Тимур Асанов,
Қонликўл туман адлия бўлими
бошлиғи