Янгиликлар
01
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2021 йил 1 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2021 йил 1 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2021 йил 1 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
I. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 1 чораги давомида жами 282 та яъни, 172 та ариза ва 110 та шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 150 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 51 та мурожаат ёки 35 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, келиб тушган мурожаатларнинг 12 таси бевосита мурожаат муаллифи иштирокида ўз жойида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.
Шунингдек, 99 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 38 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга ҳамда 51 та мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Бундан ташқари, жами 1 та мурожаат аноним деб топилган бўлса, 42 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2021 йил 1 чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 36 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 26 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 13 таси ёки 50 фоизи қаноатлантирилиб, 13 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган бўлса, 5 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
Раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2021 йил 1 чораги давомида 35 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 13 таси вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, 5 таси қаноатлантирилган бўлса, 8 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 2 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ва 11 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Шунингдек, бўлса, 9 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
III. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан қулланилган таъсир чоралар бўйича:
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 9 та тақдимнома, 1 та огоҳнома, мансабдор шахсларни маъмурий жавобгорликка тортиш юзасидан 5 та маъмурий таклиф ва судларга 87.016.666 сўмлик 18 та даъво ариза киритилди.
Қулланилган таъсир чоралари натижасида, 2 мансабдар шахс маъмурий жавобгорликка тортилди ва 4 та тақдимномаларнинг ижроси тўлиқ таъминланди. Қолган тасир чораларнинг натижалари вазирлик томонидан назоратга олинди.
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари масаласида 76 та;
- ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаг оид 75;
- иш билан таъминлаш масаласида 29 та;
- уй-жой масаласида 27;
- ерга доир масаласида 14;
Меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш ва иш ҳақиларини ўндириш баён қилинган.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, моддий ёрдам тайинланмаётганлиги баён қилинган.
Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзора ерга ва уй-жойга ойд даъволар ҳақида баён қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчисига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими