Янгиликлар
06
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркор билан учрашув ўтказилди.
Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий этилган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорликка оид амалдаги ва янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш ҳамда уларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда
Хусусан, жорий йилнинг 6-май куни Қонликўл туман адлия бўлими томонидан туманда фаолият юритиб келаётган ҳунарманд Муратбай Баймуратовнинг мебель ишлаб чиқариш цехида бўлиб, фаолияти билан танишиб учрашув ўтказилди. Учрашув давомида мазкур ҳунармандчилик цехи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрь кунги “Хунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қуллаб-қуватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5242-сон Фармонининг мазмун-моҳияти тушинтирилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек хунарманд Муратбай Баймуратов турмуш ўртоғи, келини ва кизларининг бандлигини таъминлаш мақсадида қўшимча озиқ-овқат дукони ва тикув цехини йўлга қуйган.
“Қонликўл тумани адлия бўлими